Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги мавжуд вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда Президент топшириғига асосан электр ва газ муаммоларни ҳал қилиш, мавжуд вазиятни юмшатиш, тезкор чоралар кўриш учун Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилгани маълум қилинди.

Ишчи гуруҳга бир неча вазифалар юклатилган:

➖ республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;

➖ электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;

➖ электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;

➖ ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

➖ энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.

Шунингдек, йиғилишда тизимга бириктилган барча мутасаддилар қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун керакли чораларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этишга бирдек масъул экани таъкидланди.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр ва газ муаммоларни ҳал қилиш борасида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди