Ташкилот Бош котиби билан эксклюзив интервью

ЎзА мухбири юртимизда кетма-кет ўтказилган икки йирик халқаро анжуманда қатнашиш учун мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хельга Шмид билан суҳбатлашди.

– Ҳурматли Хельга Мария Шмид хоним! Маълумки, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги конструктив мулоқот фаоллашиб бормоқда. Ташкилотнинг ҳозирги раҳбари сифатида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида умумий фикрингиз қандай?

– Меҳмондўст юртингизга келганимдан жуда мамнунман. Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари ва фуқаролик жамияти аъзолари билан самарали учрашувлар ўтказдим. Икки тадбир – болаларнинг соғлом муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш бўйича халқаро форум ва Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ўзаро боғлиқлигига бағишланган конференцияда иштирок этганимни алоҳида таъкидламоқчиман.

Ташрифим Ўзбекистоннинг ЕХҲТга аъзо бўлганининг 30 йиллигига тўғри келди, бу муҳим воқелик, албатта. Қатор вазирлик, идоралар билан яқин ҳамкорликда ўтган давр мобайнида ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш, хавфсизликни кучайтириш борасида салмоқли ишлар қилдик.

Тошкентдаги ваколатхонамиз юқори даражада профессионал ва фидойи ходимларга эга бўлиб, кибер хавфсизликни тарғиб қилиш, чет эллик террорчи-жангчилар оилаларини реинтеграция қилишдан тортиб, барқарор “яшил” ривожланишни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг иқтисодий имкониятини кенгайтиришгача бўлган юзлаб лойиҳаларни амалга оширди, юзлаб хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйишда ёрдам берди.

Жумладан, Бош прокуратура академиясининг Даркнет лабораторияси учун жиҳозлар ажратилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари учун криптовалюта ва “Dark Web” бўйича ўқув курслари ўтказилди.

– БМТ Марказий Осиёда Глобал терроризмга қарши кураш стратегиясининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция ташкилотчиларидан бири сифатида Тошкентда ўтказилган анжуманнинг аҳамияти, долзарблиги ва натижалари хусусида нима дея оласиз?

– Аввало, ушбу юксак савияда ташкил этилган тадбирга мезбонлик қилган Ўзбекистон ҳукуматига чин дилдан миннатдорлик билдираман. Республиканинг бу борадаги саъй-ҳаракати асосий трансмиллий таҳдидга қарши курашдаги етакчиликнинг ёрқин намунаси.

Хавфсизлик чегарада тўхтамайди, чегарадан ошиб ўтади. Яъни, биз барча даражадаги - халқаро, минтақавий ва ички ҳамкорликни мустаҳкамлабгина трансчегаравий таҳдидларга қарши самарали курашишимиз мумкин. Бу қийин вазифа, шу билан бирга барча учун барқарор хавфсизликка эришишнинг ягона йўли.

ЕХҲТ дунёдаги энг йирик минтақавий хавфсизлик ташкилоти сифатида БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа ҳамкор тузилмалар қатори айни жараёнда муҳим ўрин эгаллаши шарт. Сиз айтиб ўтган муҳим халқаро тадбир ҳам шундай ҳамкорлик натижасидир.

Тошкент декларацияси ва Марказий Осиё бўйича янгиланган қўшма ҳаракатлар режаси терроризмга қарши мувофиқлаштирилган кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлаб, мазкур жиддий таҳдидга бирлашган ҳолда қарши туриш мумкинлини кўрсатади.

ЕХҲТ минтақадаги ҳукуматлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни доимий равишда мустаҳкамлаб бормоқда. Масалан, шу ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Интерпол билан бирга Тошкентда бўлиб ўтган яна бир минтақавий тадбирда Марказий Осиё бўйлаб муҳим инфратузилма яратиш ва заиф объектларни ҳимоя қилишни кучайтириш устида ишладик.

Шу йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида минтақавий шерикларни бирлаштирган, хусусан, Афғонистондаги вазият ўзгаришига жавобан, чегара хавфсизлигига қаратилган юқори даражадаги тадбирни ташкил этишда БМТ ва ЕИ ҳамкорлари билан кучларни бирлаштирдик.

– Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсатини қандай баҳолайсиз? Умуман, Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракати, қарашлари ва ёндашувлари қай даражада яқин, деб ўйлайсиз?

– Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришга содиқлигини фақат олқишлашим мумкин. Мамлакатингиз яхши қўшничилик муносабатини ривожлантириш, минтақада иқтисодий фаровонликка эришишга ҳисса қўшишга тайёр эканини намоён қилмоқда. Бу юртингизнинг стратегик жойлашувини ҳисобга олганда, айниқса, жуда муҳим.

ЕХҲТ ушбу ёндашувни қўллаб-қувватлайди ва минтақавий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Бизнинг минтақавий икки етакчи ташаббусимиз – Бишкекдаги ЕХҲТ академияси ва Душанбедаги Чегара бошқаруви ходимлари коллежи Марказий Осиёда жойлашган.

Минтақа давлатлари Афғонистондаги вазият ва Россия – Украина низоси туфайли келиб чиқадиган муаммоларга дуч келганда, биз умумий манфаат учун янги имкониятларни излашга ҳаракат қиламиз.

Масалан, ЕХҲТ минтақада одам савдосига қарши кураш чораларини симуляцияга асосланган ўқув машқи орқали кучайтириш устида ишлаяпти. Биз чегараларда аниқ машқлар ўтказиб, минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб келаётганимиз ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфга минтақавий ечим йўлларини илгари сурган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Зеро, иқлим ўзгариши чегара танламайди.

– ЕХҲТнинг яна қайси институт, тузилма ёки бўлинмалари Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйган? Бу борада қандай натижаларга эришилди ва ушбу муваффақиятлар омили нимада?

– Ташкилот Вена шаҳридаги ЕХҲТ Котибияти билан бирга ноёб тузилмага эга, географик жиҳатдан 12 ҳудудни қамраб олган операцияларни амалга оширмоқда. ЕХҲТ институтлари 1.3 миллиард одам манфаати учун ишлайди. Жисмоний иштирокимиз бўлмаган жойларда ҳам котибият ва институтлар иши орқали, барибир, ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшишга интиламиз, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қиламиз.

“Умумий ЕХҲТ” тамойили орқали мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу фаолиятимизнинг бир қисми. Бизнинг хавфсизликка ёндашувимиз кенг қамровли. Яъни, нафақат сиёсий ёки ҳарбий мақсадни, балки экологик ва иқтисодий масалаларни, инсон ҳуқуқларини ҳам назарда тутади. Ғоямиз уч жиҳатга, хавфсизликнинг уч ўлчовига боғланган. Шунинг учун ҳам сув, чегара хавфсизлигидан бошлаб, одам савдоси ва оммавий ахборот воситалари эркинлигига таҳдидгача бўлган турли масалаларга аҳамият берамиз.

Хуллас, хавфсизликка комплекс ёндашув билангина барқарор ечим топиш мумкин. Энг муҳими, бу бизга нафақат хавфсизлик хатарларини бартараф этиш, балки таҳдидларнинг асосий сабабларини аниқлаш имконини ҳам беради.

– ЕХҲТ раҳбари сифатида ҳозиргача Ўзбекистоннинг юқори лавозимли шахсларидан кимлар билан шахсан учрашгансиз ва учрашувлар икки томон ҳамкорлиги ривожига қай даражада таъсир кўрсатган?

– Ташриф чоғида учрашиш шарафига муяссар бўлганим инсонлар орасида Президент Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Сенат раиси Танзила Норбоева ва Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бор. Шунингдек, Самарқандда Европа Иттифоқидаги ҳамкасблар, Марказий Осиёнинг барча иштирокчи давлатлари юқори мартабали расмийлари билан самарали музокаралар ўтказдим.

Бу Ўзбекистонга ЕХҲТ Бош котиби сифатидаги биринчи ташрифим. Мамлакат ва ушбу минтақа билан эса кўп йиллардан буён ишлаяпман. Аввалги Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Бош котиби лавозимидаги фаолиятим ҳам мустасно эмас.

Ўша даврда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлигини муҳим босқичга кўтарган жараёнларда иштирок этганман. 2007 йил Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича илк стратегияси қабул қилинишида ҳиссам борлигидан фахрланаман. Кейинроқ Марказий Осиёнинг беш давлати ва Афғонистон билан ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида сиёсат ҳамда хавфсизлик бўйича мулоқот ўтказа бошладик. Ушбу формат ҳануз давом этяпти.

– ЕХҲТ билан ҳамкорлик нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг минтақадаги ёки умуман ташкилотга аъзо давлатлар орасидаги мавқеини қандай баҳолайсиз?

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси, бу борадаги фаоллиги мени ҳайратга солади. Умуман, ЕХҲТ билан ҳамкорлик масаласида мамлакатингиз минтақада етакчилик ролини зиммасига олган, дейиш мумкин. Хусусан, 2020 йил ЕХҲТнинг Иқтисодий ва атроф-муҳит қўмитасига раислик қилган Ўзбекистон юқори даражадаги экспертлар учрашувлари ва тадбирларини муваффақиятли ўтказди.

Мамлакатингиз етакчилиги бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳам акс этади. Ташрифим чоғидаги икки тадбир – ЮНИCЕФ ва Зироат Мирзиёева бошчилигидаги “Замин” жамғармаси томонидан ташкил этилган Халқаро форум ҳамда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё конференцияси фикримга яққол мисол бўла олади.

– Мамлакатимизга режалаштирилган аввалги ташрифингиз, кутилмаганда, бекор қилинганди. Бу ҳолат ўзаро муносабатлар ривожланиш суръатига салбий таъсир кўрсатмадими? Бу галги ташрифдан қандай натижалар кутяпсиз?

– Россиянинг Украинага қарши бошлаган ҳарбий амалиёти сабаб 2022 йил март ойида Тошкентга мўлжалланган ташрифим қолдирилганди. Ўшанда Украинадаги аъзоларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун тун-у кун ишладик, десам бўлади. Ўзбекистонга келишни қанчалик интиқ кутган бўлсам-да, ўша пайт бунинг иложи йўқ эди.

Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон кун тартибимиздаги муҳим масала бўлиб қолмоқда. Тошкент ва Самарқандда ўтган учрашувлардан жуда мамнун бўлдим.

ЕХҲТ ислоҳотлар масаласида ҳам ҳукумат, ҳам фуқаролик жамияти учун кучли ҳамкор бўлиб қолади. Уч йўналишда – кибер хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақа бўйлаб аёллар тадбиркорлигига кўмаклашиш ва қийноқларга қарши курашиш механизмини такомиллаштириб бораверамиз.

ЎзА мухбири Ғайрат ХОННАЗАРОВ суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ институтлари 1.3 миллиард одам манфаати учун ишлайди