Душанбе учрашувлари ва БМТда кўрилаётган долзарб масалалар (+видео)

Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Душанбе шаҳридаги навбатдаги Маслаҳат учрашувида минтақавий ва глобал масалалар юзасидан маслаҳатлашдилар ва Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Давлатимиз раҳбари Орол денгизи ҳавзасида экологик хавф-хатарларга қарши курашиш масалаларни ҳал этиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқишда жамғарманинг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилди.
Шунингдек, айни кунларда давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирида иштирок этмоқда. Унда Президентимиз минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Zk1wnSBFDws" title="Душанбе учрашувлари ва БМТ да кўрилаётган долзарб масалалар" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
К. Бекжонов, У. АЛИМОВ, ЎзА