Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан судланган фуқаро Т.Ш. шахсий тинтувдан ўтказилганида, унинг ёнида 10.600 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки чет эл валютаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/FV-xODx6ezs" title="ДХХ: Наманганда қалбаки 10.600 АҚШ доллари мусодара қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Терговга қадар текширув давомида у қалбаки хорижий валюталарни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 й.т. М.Б.дан олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Аниқланишича, Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган “Тинар” исмли шахс томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига ўтказилган ушбу қалбаки валюталар Тошкент шаҳрида муомалага чиқарилиши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Т.Ш. ва М.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Наманганда қалбаки 10.600 АҚШ доллари мусодара қилинди