
Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича ўтказилган йиғилишда штаблар ва ҳудудларга бириктирилган раҳбарларга алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб берилди:
➖электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга етказиб бериш;
➖ аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш;
➖ қўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, Администрация раҳбари бошчилигидаги йиғилишда давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқлангани маълум қилинди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилингани айтилди.
Йиғилишда юзага келган мавжуд вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:
➖ товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
➖ 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
➖ хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
➖ 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
➖ биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;
➖ АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш белгиланди.
ЎзА