Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилганига доир видеолавҳа тарқалган эди.

Кўп ўтмай, бундай ҳолат Бухоро вилоятида ҳам содир бўлганига доир видеотасвирлар эълон қилинди.

ССВ айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдириб, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраган эди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ҳам чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилингани айтилди