_

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб тургани, ташриф доирасида бўлиб ўтаётган қабул, учрашувлар  тафсилотларига кенг эътибор қаратилган. “Самарали мулоқотларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди” саҳифасида давлат раҳбари 18 сентябрь куни Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, “GE HealthCare” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги президенти ва бош ижрочи директори Роб Уолтон, “Oppenheimer” инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли, “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук, “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни, “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми ва Халқаро валюта фонди бошқаруви директори Кристалина Георгиева билан ўтказган учрашувлари, шунингдек, АҚШда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан мулоқотлари тафсилотлари акс этган. Газета шарҳловчиси Абдурауф Қоржововнинг “Одамларни уйғотган ва бирлаштираётган лойиҳа”, Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжоновнинг “Тўқчиликнинг энг мақбул йўли”, таниқли журналист, “Дўстлик” ордени соҳиби Шоқаҳҳор Салимовнинг “Бир тупроқнинг фарзандларимиз” мақолалари, шунингдек, “Текин”дан “тилло”га тенглашаётган ресурс”, “Швецияда 858 та қўлёзма аниқланди” каби мақолалар мазмун-моҳияти билан бугунги кун одамлари, олтинга тенглашаётган сув ва ўлмас миллий меросимиз ҳақида...

“Халқ сўзи”да “Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлмоқда” номли катта саҳифа эълон қилинган. Шунингдек, газета саҳифаларидан бир қатор таҳлилий мақолалар, хабарлар ҳам ўрин олган. “Хорижий ОАВ: Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси БМТ мақсадларига ҳамоҳанг”, “Ўзбекистон – Жанубий Корея: Парламентлараро алоқалар амалий мазмун билан бойимоқда”, “Тинчлик ва фаровонлик сари дадил қадам”, “Халқимиз манфаатларига дахлдор”, “БМТ Ўзбекистон ташаббуслари учун муҳим майдон”, “Озарбайжоннинг Фузулий туманида қурилган мактабда биринчи қўнғироқ” каби мақолаларда халқаро ҳамкорлик самаралари, Ўзбекистон ва ташқи дунё муносабатлари акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...