Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги байрами куни чиққан газеталарнинг кўплиги, ранг-баранглиги ўқувчи эътиборини тортади.

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги эълон қилинган. Давлат раҳбари иштирокида ўтган ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимотига бағишланган шарҳ, шунингдек, юксалиш палласи, таҳлил ва таққос, янгича ёндашув, истеъдодли ёшлар-юрт бойлиги каби рукнларда берилган материалларда бугунги кун руҳи акс этган. Ёзувчи, профессор Шаръий Жузжонийнинг Чингиз Айтматов таваллуд кунига бағишланган “Башариятни огоҳликка чорлаган адиб ноласи” мақоласи ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. 

“Халқ сўзи”да давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим хабар – шарҳ ўрин олган. Шуниндек, суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва мустақиллигини таъминлаш, атроф-муҳит, таълимни ривожлантириш, доимий ҳаракат ва чинакам кураш замони руҳи акс этган мақолалар ва албатта, “Нега қиш-қировли кунларда муаммолар кўпаяди?” Мамлакатимизда электр энергияси таъминотида барқарорликка эришиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?” номли мақола жиддий эътибор билан ўқилади.

“Ishonch”да давлат раҳбарининг Ўзбекистон халқига байрам табриги, ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар акс этган бир қатор мақолалар эълон қилинган. “Репетитор нега керак?”, “Китоб наққоши” ва “Чекишда йўқотиш кўп” номли мақолалар орамиздаги одамлар, ўзгараётган инсон ва жамият ҳақида сўзлайди.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида давлатимиз раҳбарининг халқимизга йўллаган байрам табриги ўрин олган. Ҳаким Сатторийнинг “Осмонда – қуёш, ерда устоз азиз” мақоласи, Яҳё Тоға, Зиёвуддин Мансурнинг шеърлари, Абдулла Айизовнинг “Ўкинч” ҳикояси руҳингизга куч-қувват бағишлайди. Хосият Рустамованинг “Орзуларга қайтиш манзили”, Зикрилла Неъматнинг “Тош битиклар куйчиси” мақолаларини мазза қилиб ўқийсиз.

“ХХI ASR”да ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги эълон қилинган. Халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда сийсий партиялар ҳамкорлиги, халқ билан мулоқот, тараққиётмиз пойдевори, таълимнинг тамал тоши, йўллардаги муаммолар, ҳимоя ордери руҳи акс этган мақолаларни ва албатта, “Жой номларини ўзгартириш ўйинчоқ эмас” номли саҳифани ўқинг...

“Hurriyat”нинг бугунги сонида эълон қилинган “Тамаддунлар чорраҳаси” мақоласи диққатни тортади. “Машҳур қиёфалар” рукнида берилган “Фикр эркинлиги асри” мақоласини, албатта, ўқинг. Мақола атоқли адиб Чингиз Айтматов ҳаёт йўлига бағишланади. “Қаҳратон қишнинг қиличи ёхуд эътирозларга қандай жавоб берилмоқда?”, “Қалбимда дардларим дарёдек оқди”, “Оловли йўллар андишаси”, “Дарров хулоса чиқаришга ошиқманг” каби мақолалар ҳам эътибор ва қизиқиш билан ўқилади.

“Oʻzbekiston ovozi”да давлат раҳбарининг Ўзбекистон халқига байрам табриги, янгиланаётган Конституция, давлат томонидан юридик ёрдам, зўравонликка қарши биргаликда курашиш, фуқаролар мурожаатларида яширинган ҳақиқатлар, туркий дунё хазинаси, “Муз эриди”, Ички ишлар вазири матбуот анжумани ўтказадими, Кореяда ишлаш учун квоталар сони ошадими, кредитлар иш ўрни ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун каби рун ва саҳифаларда берилган мақолалар газетхонни қизиқтириши турган гап.

“Жамият”нинг бугунги сонида эълон қилинган мақолаларни эътибор билан ўқийсиз. “Элнинг олдидан ўтамиз...” мақоласида кўтарилган масалалар сизни ҳам мушоҳадага чорлайди. “Одамлар ташвиши билан яшаш – саодат”, “Сўзимиз – ўзлигимиз кўзгуси”, “Инсон қадри улуғланган юрт”, “Тил билишнинг ўзи камлик қилади” каби мақолалар орқали “Жамият” сизга кўзгу тутади. 

“Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Атом энергетикасини ривожлантириш учун мамлакатимизда маҳаллий кадрлар тайёрланмоқда”, “Наманганда Германия билан ҳамкорликда йирик корхона иш бошлади”, “Пудрат шартномаси нималардан иборат?”, “Шўр ювиш тадбири нега қишда ўтказилади?” каби мақолаларда қишлоқлардаги асл ҳаёт, ўзгаришлар акс этган. 

“Vatanparvar”да эълон қилинган “Душманнинг зарби ерга тушса, отнинг туёғидан маълум бўлади” саҳифаси кўнгилга ғурур бағишлайди. “Чимён чўққисида”, “Сараси сарака...”, “Ватанпарварлик туйғусини тарбиялашда АДАБИЁТнинг ўрни”, “Ватан деган кам бўлмайди”, “Ердаги ва ҳаводаги нишонлар яксон қилинди” каби мақола, саҳифалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган чексиз, самимий муҳаббатни кўрасиз.   

“Maʼrifat” кўпчиликни қизиқтирадиган, муҳим ва долзарб мавзулар, таълим тизими билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратган. “2023 йилга оз қолди... Лотин алифбосига тўлиқ ўтишга улгурамизми?”, “Лингвистик экспертиза. Талаб ва эҳтиёж”, “Нутқ маданияти” фани керак!”, “Тилимиз тозалигига масъулмиз” каби мақолаларда бугунги таълим, унинг ютуқ ва муаммолари хусусида сўз юритилади.

Бугунги газеталарни ўқинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...