Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида бошқарма томонидан қиймати 147,3 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот божхона режимида расмийлаштирилди. Умумий қиймати 254,7 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи республикамиз ташқи савдо айланмасининг қарийб 60 фоизи товарлар экспортига тўғри келади.

Республика ҳудудидан асосан полиэтилен, ип-калава, фармацевтика маҳсулотлари, пахта толаси, артемия цистаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотлари, кунжут маҳсулотлари, пропилен, қизилмия илдизи ва унинг экстракти, кальцинирланган сода ҳамда тери маҳсулотлари дунёнинг Туркия, Хитой, Латвия, Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Афғонистон, Қирғизистон, Украина, каби бир қатор давлатларига экспорт қилинди.

Технологик асбоб-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, нефть ва нефть маҳсулотлари каби умумий қиймати 107,4 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар бошқарма томонидан импорт божхона режимида расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йил ўтган даври давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан божхона органларининг ўз фискал вазифаларини амалга ошириш доирасида божхона тўловларидан 172,5 миллиард сўм пул маблағи давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Тадбиркорлик субъектларига рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмини ошириш ва импортни оптималлаштириш йўлида бир қанча имтиёз ва имкониятларни ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. 

Мазкур қонун ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, божхона органлари томонидан жорий йил январь-май ойлари давомида ТИФ қатнашчиларига жами 154 миллиард 230 миллион сўм миқдорида божхона тўловидан имтиёз қўлланилди.

Тадбир сўнггида, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан божхона органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилаётган соҳа вакилларига совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона бошқармасида байрам тадбири