20 ноябрь – “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қабул қилинган кун

Ҳар қандай жамиятда комилликнинг энг асосий кўрсаткичи инсоннинг эзгуликка, ижтимоий бахт-саодатга, инсонпарварлик ғояларига муносабатида ҳамда уларга асосланган амалий фаолиятида намоён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, инсонпарварликнинг ибтидоси болажонликдир. Шу маънода қонун болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш шаклларининг энг мақбул усули ҳисобланади.

Бола ҳуқуқлари халқаро миқёсда ҳимоя килинади. Бу, биринчи навбатда, бола ҳуқуқлари соҳасидаги декларациялар, резолюциялар, конвенциялар ишлаб чиқиш, бола ҳуқуқлари ҳимояси бўйича махсус назорат органи тузиш, давлатларнинг миллий қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш орқали амалга оширилади. БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ халқаро кўмак бериш йўналишида ўз фаолиятини олиб бориб, болалар муаммоси билан шуғулланади.  

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида 1924 йилда Женева декларацияси қабул қилинган эди. 1959 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Бола ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатда “18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон, агар болаларга нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, ҳали бола ҳисобланади” дейилган. 1989 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қабул қилинди. Бола ҳуқуқларига оид аввал қабул қилинган қонунларга нисбатан бу Конвенция биринчи ва нисбатан тўлиқ қонуний ҳужжат ҳисобланади, унда бола ҳуқуқлари  халқаро ҳуқуқий тусга эгадир.

Мустақиллик йилларида, биринчи навбатда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, болалар ҳуқуқларига доир миллий қонунчилик базаси тубдан янгиланди. 1992 йилнинг 9 декабрида эркин фуқаролик жамияти қуриш ғоясини бош устувор мақсад деб билган мамлакатимизнинг мустақилликка эришгандан сўнг ратификация қилган дастлабки халқаро ҳуқуқий ҳужжатларидан бири “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция бўлди. Бу билан Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган ҳужжатни тан олиш баробарида, болалар ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эътироф этишини ҳам исботлади. Болалар ҳуқуқларига доир муҳим халқаро ҳужжатга қўшилганимиздан кейин мамлакатимизда имплементация жараёни, яъни миллий қонунчилик ҳужжатларини Конвенция талаби асосида ислоҳ қилиш бошланди.

Энг муҳими, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш конституцион асосда мустаҳкамланди. Бош қомусимизда ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги мажбурияти алоҳида кўрсатилди, давлат ва жамият ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган ва етим болаларга ғамхўрликни ўз зиммасига олиши қайд этилди, оналик ва болалик давлат муҳофазасида эканлиги таъкидланди.

Аслида бола ҳуқуқларининг конституциявий асосда кафолатлангани халқимиз табиатига хос бўлган юксак инсоний фазилатларнинг ўзига хос кўриниши эди. Шу тариқа мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари ҳимояси йўлида мустаҳкам қонунчилик пойдеворига асос солинди. Бу эса, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барқарор давлат сиёсатини олиб боришга кенг йўл очди.

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси XIV боби “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланиб,  77-моддасида “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради“, 78-моддасида эса “Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади” деган норма мустаҳкамланган. Демак, ота-она жамиятнинг асоси бўлган оиланинг етакчи аъзолари, вояга етмаган фарзандлари учун давлат ва жамият олдида масъулдир.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 2008 йилнинг 7 январида қабул қилинган бўлиб, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб берилди: бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; бола ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш; бола камситилишига йўл қўймаслик; боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; бола ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш; бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш; болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш; бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари, нодавлат нотижорат, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва ривожлантириш; болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш ва бошқалар. Янги Ўзбекистон шароитида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан 2017-2023 йилларда мазкур қонуннинг баъзи моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими, шунингдек, 2020 йил 29 майдаги "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармони билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ташаббусини берган эди. Булар, албатта, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатининг мантиқий давомидир.

Таъкидлаш жоизки, комил инсон тарбияси, она ва бола саломатлигини сақлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифасига айлангани бежиз эмас.  “Соғлом” сўзининг мазмунига эътибор берадиган бўлсак, бу  дард-касалдан холи, яъни соғ; соғлиқни сақлаш талабларига тўла жавоб берадиган; беғубор, тоза, соф; зарарли таъсирдан, салбий ҳислар, иллат ва шу кабилардан холи; тоза, пок; руҳий жиҳатдан шикаст етмаган; расо; ғоявий-мафкуравий, маънавий жиҳатдан тоза, пок деган маъноларни беради.

“Бола” сўзи эса янги туғилган, ҳали кўкракдан, она бағридан ажралмаган гўдак; чақалоқ; ҳали ёш, вояга етмаган одам; фарзанд, ўғил-қиз, зурриёт; ёши катталарнинг ёшларга мурожаат шакли сифатида намоён бўлади. Қонунчиликда бола (болалар) деганда ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) тушунилади.

Соғлом бола муқаддас Ислом динимизнинг муддаоси бўлган, бунга ҳадис илмининг султони, ватандошимиз Имом ал-Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобининг бир бобида “Бола соғлом туғилса, худога шукур қилиш ҳақида” таъкидланиб: “Ойша (р.а) бирор оилада фарзанд туғилса, ўғил ё қизлигини сўрамас эдилар. Балки, “Соғломми?” – деб сўрар, “Ҳа” дейилса, “оламларнинг Парвардигори Аллоҳга шукур” дердилар”, дейилган.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, сайёрамизда ҳар йили уч миллион нафар бола ҳатто бир ой ҳам яшамасдан вафот этмоқда. Шунингдек, "Болаларни асранг" халқаро ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, айрим давлатларда гўдаклар ҳаётига эътиборсиз қаралаётгани оқибатида кўплаб норасидалар бевақт нобуд бўлмоқда. Айниқса, Африка мамлакатларида янги туғилган ҳар беш нафар чақалоқнинг икки нафари ҳаётининг дастлабки сонияларидаёқ ҳаёт билан видолашяпти. Дунё бўйича миллионлаб болалар эса оч-наҳор, усти юпун, қорни нонга тўймай яшаётгани, нобуд бўлаётгани ҳам бугун аччиқ ҳақиқат.

Шукрки, ўз фарзандларининг тақдирига бефарқ қарамайдиган Ўзбекистонда болаларга кўрсатилаётган бемисл ғамхўрлик, юксак эътибор ҳавас қилса арзигулик. Мамлакатимизда эртанги келажагимиз ворислари бўлган ёш авлод камолоти, таълим ва тарбияси, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, маънавиятини юксалтириш, бир сўз билан айтганда, ўсиб келаётган фарзандларимизни маънан етук ва жисмонан соғ-лом шахслар сифатида улғайтиришга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мазмун ва моҳияти, аҳамияти ва кўлами ҳам тобора кенгайиб бормоқдаки, бизнинг ўғил-қизларимиз жаҳондаги энг бахтли давлатнинг бахтиёр болалари эканликларини амалда кўриб, ҳис этишмоқда.

Ҳа, давлатнинг қудратини белгилайдиган қатор омиллардан бири, шубҳасиз, маънан етук, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишдир. Шу маънода, бугунги кунда мамлакатимизда соғлом авлодни тарбия¬лаш нақадар муҳим, масъулиятли вазифа экани барчамизга аён. Ёшларга, болаларга эътибор, дарҳақиқат, келажакка қўйилган сармоядир. Ваҳоланки, кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий-демократик, ижтимоий, дунёвий давлат қуриш фарзандларимизнинг фаол иштироки, қўллаб-қувватлаши орқалигина тўлақонли амалга ошар экан, маънавияти юксак, чуқур билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ўғил-қизларни тарбиялаш буюк келажагимизни ҳам таъминлашига шубҳа йўқ.

Абира Хусейнова,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг

Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги босқичда