Наврўз айёми арафасида мамлакатимизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган умумхалқ ҳашарида Оролбўйи аҳолиси ҳам фаол иштирок этди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқларда аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу ташаббус бутун аҳоли, шу жумладан, меҳнат жамоалари томонидан қўллаб-қувватланиб,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Маҳалламга 10 туп дарахт – менинг туҳфам”  шиори остида атрофни ободонлаштириш, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш, дарахт ва буталарга шакл бериш каби ишлар олиб борилди.

[gallery-11059]

Наврўз байрамига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари давомида Оролбўйидан жами  374  минг нафардан зиёд фуқаро, шундан 226 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Улар томонидан  424 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди, тозаланди. 511 тоннадан зиёд маиший ва қурилиш чиқиндиси белгиланган жойларга олиб чиқилди. 86 километрга яқин узунликдаги ариқ ва лоток тозаланди. 292 та қабрстон ва 7 та зиёротгоҳ ободонлаштирилди. Шунингдек, ҳашар давомида 49 минг 575  туп манзарали дарахт,  65 минг 540 туп мевали дарахт, 51 минг 114 туп гул кўчати ўтқазилди. Иштирокчилар томонидан 66 минг 448 туп дарахт оқланиб, шакл берилди. Ушбу ишларга 282 та техника жалб этилди.

Хайрия ҳашари давомида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга беғараз кўмак берилди. Жумладан, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 132 та хонадоннинг турар жойида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 401 та моддий ёрдамга муҳтож хонадонга, шу жумладан 102 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилди.  

Янгиланиш ва яшариш айёми арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари Оролбўйининг барча шаҳар ва туманларида, меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида кўтаринки руҳда ўтказилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирдамлик, ҳамжиҳатлик намойиши