Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига Туркиянинг Бурса шаҳридан хушхабар келди.

Уюшма ахборот хизмати раҳбари Фозил Фарҳоднинг маълумотига кўра, Турк тил қуруми, Турк давлатлари кенгаши, Туркия маданият ва туризм вазирлиги, Отатурк номидаги маданият, тарих ва тил юксак қуруми томонидан ўтказилган «Тилда, фикрда, ишда бирлик – туркий дунё адабиёт (роман) мукофотлари» танлови ғолиблари тақдирланди. Улар орасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг борлиги эса қувонарлидир. Ёзувчининг «Билга хоқон» романи унга ғолибликни олиб келди.

Танловга Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Шимолий Қибрис давлатларидан ёзувчиларнинг асарлари қўйилган ва ҳар ўлкадан бир ижодкор ғолиб, деб топилган. Унда ёзувчиларнинг романи ғолиб бўлгани билан мукофот беришда унинг турк дунёсига қўшган ҳиссаси ҳам инобатга олинади.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг «Билга Хоқон» тарихий-биографик романи 2019 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги «Шарқ юлдузи» журналида нашр қилинган. Жанрига кўра, Ўзбекистонда ушбу мавзуда яратилган илк роман саналади.

2022 йилда «Фастор Боокс» нашриёти томонидан китоб ҳолида чоп этилган. Ҳажми 136 бетдан иборат. Асарда 2-Кўктурк хоқонлиги даври, миллий қаҳрамонлар Билга хоқон, Кул Тигин, Билга Тўнюқуқ ҳаёти, илк кўктурк давлатининг қурилиши ва турк ясасининг жорий қилиниши, Ўрхун-Энасой битикларининг яратилиши тарихи ҳақида сўз боради.

Роман Билга Хоқон бошчилигида туркий улусларнинг бирлашиши ва қалқиниши давридан бошлаб, табғачларга қарши курашда ғалаба қозониши, ўз давлати тузиши ва ясасини жорий қилиши, битиктошларнинг яратилиш тарихи ва Билга Хоқоннинг хиёнат туфайли ўлдирилишигача бўлган даврни қамраб олади.

Турк улусларидан кўктурклар билан бирга, Ўн Ўқ, Татаби, Қирғиз, Қитан, Туркеш будун ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. Воқеалар руҳи кўкка учган ровий тилидан ҳикоя қилинади.

Асарда давр хусусиятига кўра, арабча ва форсча сўзлар қўлланилмаган, роман соф туркий тилда ёзилган. Роман бугунги кундаги туркий ўлкалар ўқувчиси учун муштарак тарих ва тил яратади.

Турк улусларининг бирлик, қаҳрамонлик, тўғрилик, фидокорлик каби муқаддас анъаналаридан хабар беради. Бугуннинг улусларини ўз сўзлари, ўз руҳи билан таништиради. Шу билан бирга, бошқа халқларни туркий миллат қадриятларидан, тушунчалари ва анъаналаридан хабар беради. Ёзувчининг ушбу романи турк тилига таржима қилинган бўлиб, шу кунларда нашр қилиниш арафасида. Таржимон – Туркия Эге университети илмий ходими Латифа Эрдоған.

ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Билга хоқон» – ғолиб