Мамлакатимиз спорт журналистлари отахони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, «Олтин қалам» Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси Ахбор Имомхўжаев бугун 85 ёшга тўлди.

Ахбор Имомхўжаев 1936 йилнинг 19 февралида Тошкентда таваллуд топган. Пойтахтнинг Эшонгузар маҳалласи Катта Боғ кўчасидаги 45 мактабда ўқиди. 1954-1956 йилларда Тошкент вилояти Педагогика билим юртида таълим олди. Унинг меҳнат дафтарчасидаги илк ёзувлар шундай эди: «Мирзачўл тумани, Василевский номидаги 13 мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси». Бир йилдан сўнг Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Жанжал қишлоғидаги мактабда ҳам соатбай тизимида ишлади. Кейин «Пахтакор» жамиятига таклиф этилди.

1959 – 1963 йилларда Жисмоний тарбия институти футбол бўлимини қизил диплом билан битирди. Бу даргоҳда ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган Геннадий Красницкий, Владимир Штерн, Ҳамид Раҳматуллаев, Мақсуд Шарипов каби инсонлар билан бирга таълим олди. Институтдан сўнг маълум муддат Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 83-мактабда дарс берди, кўп ўтмай Жисмоний тарбия институтига таклиф этилди. Кейинчалик Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида ёшлар бўлими раҳбари, Футбол федерациясида ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бошлиғи, «Пахтакор» жамоаси бошлиғи, «Спорт» газетасининг Футбол бўлими раҳбари лавозимларида фаолиятини давом эттирди.

Ахбор акани ўзбек футбол мухлислари айниқса, ҳакамлик, шарҳловчилик ва спорт журналисти сифатида ҳурмат қилишади. Собиқ Иттифоқ чемпионати ўйинларини адолатли бошқариб, одил ҳакам сифатида танилган. Ҳакамлик фаолияти ҳақида гап кетганда собиқ Иттифоқ фахрийлар терма жамоасининг «Пахтакор»га қарши ўртоқлик учрашувини алоҳида ёдга олади. Ўшанда Ахбор акага қанотларда Шокир Исмоилов ва Анатолий Беляков ёрдам беришган. Учрашувдан олдин меҳмонлар сардори, Олимпиада ўйинлари ғолиби Алексей Парамонов унинг ёнимга келиб, «Кун иссиқ, таркибимизда фахрийлар жуда кўп, 45 эмас 40 дақиқа ўйнасак бўладими?», деб сўраган. Унинг гапини машҳур Эдуард Стрелсов ҳам қўллаб-қувватлаган. «Пахтакор» сардори Тўлаган Исоқов эса бунга жавобан «Агар Стрелсов сўраган бўлса 35 дақиқа ўйнашга ҳам тайёрмиз», деганди. 40 дақиқадан кечган баҳс 1:1 ҳисобида дўстона дуранг билан тугаганди.

Ёзувчиларимиздан бири футболни «инсон ҳаётининг ажабтовур кўзгуси», спорт шарҳловчисини эса «футбол дунёсининг қон томирига қиёслаш мумкин» деган эди.

«Диққат қилинг, Тошкентдаги «Пахтакор» стадионидан гапирамиз»... Бу ширали овозни 40 ёшдан катта бўлган нафақат футбол шинавандалари, ҳатто футболга ошно бўлмаган кўплаб юртдошларимиз ҳам энтикиб тинглашади.

Унинг шарҳловчилик фаолиятига кириб келиши ҳам қизиқ бўлган. 1956 йилда пойтахтимизда илк бор «Пахтакор» стадиони қуриб битказилди ва шу номда жамоа ташкил этилди. Энди мазкур жамоанинг ўйинларини шарҳлаш учун шарҳловчилар талаб этилди. Шу мақсадда шарҳловчилар учун танлов эълон қилинди. Танловда 26 нафар ёш йигит иштирок этди. Ана шу танловда рус тилида Роман Турпишев, ўзбек тилида эса Ахбор ака ғолиб бўлишди. Шу тариқа Ахбор аканинг биринчи шарҳловчилиги шу йилнинг ўзида, «Пахтакор»нинг «Спартак» (Ереван) клубига қарши ўйинида амалга ошди. Икки шарҳловчи радиода 15 дақиқадан русча, ўзбекча шарҳлашган.

Телевидение орқали илк шарҳи эса 1960 йилга тўғри келди. Ўша йили «Пахтакор» собиқ Иттифоқ олий лигасига йўлланма олди. 20 апрель куни «Пахтакор»нинг ССКА (Москва)га қарши учрашуви телевидение орқали намойиш этилган. Бу «Пахтакор»нинг телевидениега чиққан биринчи ўйини эди. Учрашувда «Пахтакор» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, учала голни ҳам Геннадий Красницкий урган. Шу тарзда Ахбор ака Роман Турпишев билан бирга Москва, Санкт-Петербург, Минск, Киев, Боку, Тбилиси, Ереван ва Олма-ота шаҳарларига сафар уюштиришиб, «Пахтакор» иштирокидаги ўйинларни шарҳлашган.

Ахбор акага спорт журналисти сифатида Ўзбекистон спорт журналистлари орасида биринчи бўлиб хорижга чиққан насиб қилган. Москва Олимпиадасини ҳисобга олмаганда,. Тошкент-Москва-Владивосток-Хабаровск-Сеул йўналиши бўйича парвоз қилиб, Сеул Олимпиадасида иштирок этган, ўша ердан қайноқ хабарлар, мақолалар, интервьюлар тайёрлаган. Унинг «Спорт» ва «Ўзбекистон футболи» газеталаридаги журналистик фаолияти муносиб баҳоланган - «Олтин қалам» Миллий мукофотига сазовор бўлган.

Ахбор аканинг энг катта дерби – «Пахтакор-79»нинг авиаҳалокати бўлган. Чунки ўша «Пахтакор»нинг ҳар бир аъзоси Ахбор ака учун дўст, ака-ука, қадрдон бўлиб қолган эди. Ҳалокатга қанча йиллар ўтди, Ахбор ака эса уларнинг ҳалок бўлганига ҳамон ишонгиси келмайди. Ҳаёт – оқар дарё. Вақт даволайди дейдилар. Аммо баъзи дардларни ҳатто ўтиб кетган йиллар ҳам бутлаёлмайди. Бундай дард эскирмайди. Хотиралар ҳар гал бу дардни янгилайверади. Шунинг учун ҳам ўзи битган ҳар бир китобида китобхонлар эътиборини «Пахтакор-79»га қаратаверади. Ахбор аканинг шу кунгача ушалмай келинаётган битта орзуси бор. У ҳам бўлса «Пахтакор» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида ўртоқлик хотира учрашувини ўтказиш...

Ахбор ака, пандемия даврини инобатга олмаганда, ҳафтасига икки маротаба футбол ўйнашни ҳамон канда қилмайди. Унинг «Тонг» жамоаси, 40 йилдан ошибдики, ҳамон майдонда. 1980 йилда Маҳмуд Абдураимов, Тўлқин Қозоқбоев, Шавкат Тўлаганов ва Баҳодир Иброҳимов ташаббуси билан тузилган ҳаваскорлар жамоада ўз даврида машҳур футболчилардан Баҳодир Иброҳимов, Станислав Стадник кабилар тўп тепишган. Биродар Абдураимов ҳамон ҳужумда. Аслида бу жамоада дастлаб «Пахтакор» фахрийлари қатнашарди. Кейинчалик бошқа соҳа вакиллари ҳам қўшилди ва икки гуруҳга бўлинди. Жамоада адвокатлар, фермерлар, адабиёт, санъат ходимлари – турли соҳа вакиллари бор. Ахбор ака шу жамоанинг сардори.

Ахбор ака ўзбек футболига оид қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган «Футбол қувончим, дардим, фахрим», «Мафтунингман футбол», «Ўзбегимнинг Миржалоли» каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда. Икки йил аввал тантанали тақдимоти ўтказилган «Аср футболидаги асл қадрдонларим» китоби муаллифнинг ўнинчи китоби бўлиб, ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилди. 800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактлар жамланган. Шунингдек, унда ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналисти сифатида фаолият олиб борган машҳур инсонлар ҳақида ҳам қатор қимматли маълумотлар тақдим этилган.

Ёшлигидан Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ижодига меҳр қўйган, ҳамма асарларини бир неча марталаб ўқиб чиққан. Санъатга, айниқса операга қизиқиши баланд. «Бўрон», «Гулсара», «Гўрўғли», «Майсаранинг иши» сингари опералардан, Ўзбекистон халқ артисти Ғулом Абдураҳмонов, Муяссар Раззоқова ижросидан завқланади. Фахриддин Умаров, Эргаш Йўлдошев сингари машҳур ҳофизларимиз қўшиқларини завқ билан тинглайди.

Ахбор ака оиласини чин маънода футболчилар, журналистлар оиласи дейиш мумкин.Ўғиллари Аброр ва Зафар, набираси Диёр Имомхўжаевлар ҳам спорт, футбол журналистикаси, кези келганда мутахассислари бўйича кетишди. Ахбор ака улар билан фахрланади!

Ахбор ака ўз хонадонида футбол музейини ташкил этишни ният қилган ва шу ният йўлида ҳамон изланишда. Унинг музейининг тўриси албатта, «Пахтакор-79»га бағишланади. Ахбор ака эндиликда мулк бўлиб қолган эски фоторасмлар, китоблар, мақолалар, собиқ жамоанинг футбол ашёлари, вимпелларини кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келмоқда. Улар ичида Кубоклар, марҳум футболчиларнинг дўстлари ва қариндош уруғларининг эсдаликлари ҳам ўрин олган. Музейда яна ўша машъум кунда пахтакорчилар учган ТУ-134 самолётининг парчалари ва бир ҳовуч тупроқ ҳам бор…

Ахбор Имомхўжаев 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2006 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи фахрий унвонига сазовор бўлган. Ўтган йили эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарори билан Ахбор Рустамовичга университетнинг Фахрий профессори унвони берилди. Шунингдек, умрининг 60 йилидан зиёдини ўзбек футбол ривожи ва ўзбек спорти журналистикасига бағишлагани учун Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси Президиумининг қарори билан академиянинг ҳақиқий аъзоси деб қабул қилинди ва устоз журналистга академик илмий унвони топширилди.

Ахбор аканинг шиори: «Ноҳақликни, шахсий манфаатни, таниш-билишликни футболга умуман аралаштирмаслик»

Устозга барча яхши тилакларимизни Хайрулла Ҳамидовнинг ушбу мисралари орқали билдирамиз…

АХБОР ДОДАГА

Ёшлигим эсимга тушар дафъатан,
Буюк шарҳ ичига мафтун бўлганим –
Ўша шарҳ ичида улғайди отам,
Дердилар, шу бир зот менинг билганим…

Саксон ёш! Ўв, дўстлар, ҳазил иш эмас,
Не-не синоатлар, не ўтлуғ замон.
Аллоҳдан сўровим ҳар дам, ҳар нафас:
Устозни эл учун айласин омон!

Соғиниб ўтамиз, кутиб ўтамиз
Ўша зўр шарҳларни зўр иштиёқда.
…Шеър ёзай, илоё, Ахбор додамиз
Асрлик тўйини нишонлар чоғда.

Ойбек Юнусов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахбор дода 85 ёшда!