АҚШ Украинага кўрсатилаётган ёрдамнинг янги пакети доирасида қўшимча равишда “HIMARS” реактив ўт очиш тизимини етказиб беради, дейилади Пентагон баёнотида.

Киев учун ажратилган, тахминан, 100 миллион долларга баҳоланган навбатдаги кўмак доирасида ўқ-дори, “Стингер” зенит ракеталари, замбарак ўқи, танкка қарши қўлланадиган “Javelin” мажмуаси ва ўқ отар қурол учун 3 миллиондан ортиқ патрон берилади.

Бундан ташқари қиш шароитида ҳарбий ҳаракат олиб бориш учун техника, эҳтиёт қисм ва ёрдамчи жиҳоз ҳам етказиб берилади.

Оқ уй огоҳлантиришича, қўшимча молиялаштириш амалга оширилмаса, Украина мудофаа қобилиятига путур етади.

С.Раҳимов

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Украинага яна ракеталар беради