
Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан шаҳримиз бўйлаб "Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон" дастури доирасида аҳоли саломатлиги, турмуш даражасини оширишга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Бунда алоҳида эътибор хотин - қизлар, қариялар ва болаларга қаратилмоқда.
Хусусан, Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида аҳоли лаборатория таҳлилларини топшириш, тор мутахассислар кўригидан ўтиш, зарур дори - дармонларни олиш имкониятига эга бўлди. Уларга соғлом турмуш тарзининг моҳияти, фойдаси тушунтирилди.
Шундай тадбирлардан яна бири Олмазор тумани Ёшлик маҳалласида бўлиб ўтди.
Учрашув давомида хотин - қизларни қийнаётган масала ва муаммолар ўрганилди.
Мурожаатларнинг тезкор ечими тегишлилиги бўйича масъуллар зиммасига юклатилди. Ижроси эса назоратга олинди.
Тиббий кўриклар режали тарзда бошқа маҳаллаларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзA