Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини муваффақиятли тамомлаб, 2004 йилда ўз фаолиятини бошлаган бухоролик Феруза Жўраева олий ўқув юртида қунт билан эгаллаган билимларини амалиётда моҳирона қўллашга киришди. Бу борада тажрибали устозларнинг маслаҳатларига таянди. 2013 йилда Гёте институтининг гранти асосида Германия давлатида бўлди. Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикаси бўйича малака ошириб қайтгани унинг фаолиятида янгича босқични бошлаб берди.

Германия, шунингдек, таълим сифати бўйича дунё миқёсида етакчи ўринларни эгаллаб келаётган қатор мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда педагогик салоҳиятини оширишга, тил ўргатишда ўз усулларини яратишга киришди. 2013-2014- ўқув йилида муаллима илк бор “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида иштирок этди. Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди. Бу ютуқ унинг ўзига бўлган ишончи, қатъиятини янада мустаҳкамлади. 2017 йилда Феруза Жўраева халқ таълими вазирлиги ҳамда Гёте институтининг “Таълим соҳасидаги ҳамкорлик” лойиҳаси асосида иккинчи марта Германия давлатида бўлди. Бу ерда у “Чет тилларини ўқитишни ўргатиш” мавзусидаги семинарда иштирок этди. Ўз билим ва тажрибаларини бойитиб қайтди. Ўрганганлари асосида вилоят педагогларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида тренерлик фаолиятини олиб борди. 

Ҳар доим юксак мақсадларни кўзлаб, қатъият ва сабот билан изланган тиришқоқ муаллима Феруза Жўраева 2017-2018 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида ғолиблар қаторидан жой олди. Шу йили “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 2018-2019 ўқув йилида эса унинг муаллифлигида яратилган услубий тавсия “Энг яхши методик тавсия” кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринга лойиқ топилди. 2020 йилда муаллима ўқувчиси билан биргаликда Германия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўқиб тушуниш” танловида муваффаққиятли иштирок этди. Махсус сертификат билан тақдирланди. 2018-, 2021- йилларда илғор иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди. Халқаро С1 даражасидаги сертификатни қўлга киритди. 

Ўз касбига борини бахшида этган муаллима бугун меҳнатларининг самарасини кўрмоқда. Эндиликда у ўқувчиларининг меҳри, ҳамкасбларининг эътибори ва эл ҳурматига сазовор устоз. Мактабдаги маоши эса 12 миллион сўмдан ортиқ.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 миллион сўм маош олаётган бухоролик ўқитувчи