Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙнинг Бош котиби Султон Раев кўҳна ва боқий Бухорода бўлди ва вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди.

Вилоят раҳбари азалдан тарихи, тили ва дини, урф-одат ва анъаналари, бугунги орзу-интилишлари муштарак бўлган туркий халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда ТУРКСОЙнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида эканини таъкидлади. Туркий миллатларнинг маънавий бирлигини таъминлаш, муштарак қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, умумий бойлигимиз бўлмиш ноёб тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этиш, буюк аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли маданий-гуманитар дастурлар амалга оширилаётганига эътибор қаратди.

Меҳмон Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий мероси ва тарихида тутган ўрни беқиёс эканини эътироф этди. Сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат туфайли мамлакатнинг ТУРКСОЙ доирасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. 

Шунингдек, Бухорода илк бор ўтказилаётган халқаро замонавий биеннале Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданий мероси билан замонавий санъат қарашларини уйғунлаштирувчи, инсоният, туйғу ва ижодкорлик мавзулари орқали умумбашарий маданий мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилувчи муҳим майдон эканлигини айтиб ўтди.

Мулоқот давомида маданият ва санъат соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Бухорода бўлиб ўтадиган илмий-амалий халқаро анжуманларни янада ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТУРКСОЙ ташкилоти Бош котиби Бухорода