Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг йирик инвестиция компанияларидан бири – “Al Kathiri Holding Company” стратегик директори Самия Хаджжо билан учрашув ўтказди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инфратузилма ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар давомида Нукус шаҳрида “Emmedue” технологияси асосида 20 мингта арзон уй-жой қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари батафсил кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражасини ошириш, замонавий ва энергия тежамкор уй-жойлар барпо этиш орқали минтақада ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, учрашувда Нукус халқаро аэропортини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида аэропорт инфратузилмасини янгилаш, йўловчиларга қулайликлар яратиш режалаштирилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди