“World Boxing” ташкилоти томонидан бокс бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган 4 та йирик мусобақада иштирок этган терма жамоаларнинг медаллари сарҳисоб қилинди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 17 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиққан ҳолда медаль жамғаришда биринчи ўриндан жой олди.

Жадвалнинг иккинчи поғонасидан Қозоғистон терма жамоаси ўрин олди. Уларда 11 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали бор. Бразилия термаси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан кучли учликни якунлаб берди. Шунингдек, Польша 3 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза, Ҳиндистон 1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, 4-5 поғоналардан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Англиянинг Ливерпуль шаҳрида “World Boxing” ташкилоти томонидан илк маротаба ташкил этилган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медаль жамғарган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА