Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.03.2018 14:59 Чоп этиш версияси

Жорди Санчес озод этилмади

Жорди Санчес озод этилмади Испания олий суди каталан айирмачилар блоки етакчиси, Каталония раҳбарлигига илгари сурилаётган Жорди Санчесни қамоқдан озод қилиш ҳақидаги даъвони рад этди.

Каталония парламенти эса мухториятнинг янги раҳбарига овоз бериш жараёнини номаълум муддатга ортга сурди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Унда таъкидланишича, суддан рад жавоб келганидан кейин ана шундай қарор қабул қилинган.

Жорди Санчес 2017 йилнинг октябридан буён ҳибсда сақланмоқда. Унга сепаратизм бўйича айбловлар қўйилган.

Аввалроқ, женералитетнинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Каталония ҳукуматини бошқаришдан айнан Санчес фойдасига воз кечганди.


11 055