Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.05.2018 12:40 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея афсусда...

Жанубий Корея афсусда...
Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимида ўз журналистлари қатнаша олмаётганидан Жанубий Корея афсусда.

Бу ҳақда мамлакатнинг миллий бирлаштириш ишлари вазирлиги баёнот берди, деб ёзади РИА Новости.

Қайд этилишича, КХДР томонидан таклиф этилганига қарамай Жанубий кореялик журналистлар 23-25 май кунлари Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимида қатнаша олмайди.

Баёнотда шунингдек, ҳукумат КХДРнинг Корея ярим оролини ядроқуролсизлантиришни якунлаш ва тинчликни таъминлашда амалий қадам қўйишидан умидворлиги таъкидланган.

Жорий йилнинг апрель ойида Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида ўтказилган олий даражадаги саммитда Ким Чен Ин Мун Чже Инга Пхунгеридаги ядро полигонини ёпишни ваъда қилган эди. Шундан сал вақт ўтиб КХДР Меҳнат партияси айни ваъдани расмий қарор билан қўллаб-қувватлади. Аммо, Пхеньян АҚШ ва Корея Республикаси ўтган ҳафталарда ўтказган ҳарбий-ўқув машғулотларни рўкач қилиб Шимол ва Жануб вазирларининг юқори даражадаги музокараларини қолдирди. Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг 12 июнда Сингапурда бўладиган учрашуви тақдири ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ТАССнинг исм-шарифи ва лавозими ошкор этилмаган манбаси Пхеньян Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этадиган ҳар бир Жанубий кореялик журналист учун виза тўлови сифатида 10 минг доллардан талаб қилаётганини маълум қилган эди. Ваҳоланки, аввал бошда Шимолий Корея чет эллик журналистлар делегацияси сарф-харажатларини ўз зиммасига олган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 402