ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Жалолобод шаҳрида автобусга ҳужум уюштирилди

Жалолобод шаҳрида автобусга ҳужум уюштирилди

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида автобусга ҳужум натижасида содир бўлган портлашдан сўнг 10 киши ҳалок бўлди, дейилади маҳаллий “1TV” телеканали хабарида. 

Нангарҳор вилояти раҳбари вакилининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли, улардан бири гўдак бўлган. 

Портловчи мослама афғон армиясига чақирилувчиларни олиб кетаётган автобусга келиб урилган мотоциклга ўрнатилган. 

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳодисага жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. 

3 771
ЎзА