ЎзА Ўзбек

16.05.2019 15:11 Чоп этиш версияси

Зеленскийнинг инаугурация куни маълум бўлди

Зеленскийнинг инаугурация куни маълум бўлди


Украина президентлигига сайланган Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси 20 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА-Новости хабар бермоқда. 

Олий Рада йиғилишида муҳокамага қўйилган бу масалани 315 парламент аъзоси маъқуллаган.

Президентнинг ўзи 19 май куни қасамаёд қабул қилишни истаган эди. Унинг фикрича, амалдаги ҳукумат уни Олий Радани тарқатиб юбориш ҳуқуқидан маҳрум этиш мақсадида инаугурация муддатини чўзмоқда. 

Бу санани фақат 207 депутат маъқуллаган, парламент аъзоларининг аксарияти қарши овоз берган. 19 май Украинада Сиёсий репрессия қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонланади. Депутатлар бу куни инаугурация тантаналарини ўтказиш ноўрин, деб ҳисобламоқда. 

Инаугурация сайлов натижалари расман эълон қилингандан сўнг 30 кун ичида, яъни 3 июнгача бўлиб ўтиши керак. 


ЎзА
2 259