ЎзА Ўзбек

23.05.2019 Чоп этиш версияси

Зеленский истеъфоси учун петиция эълон қилинди

Зеленский истеъфоси учун петиция эълон қилинди

Украина Президенти Владимир Зеленский истеъфоси учун мамлакатнинг расмий сайтларидан бирида петиция эълон қилинди, деб хабар бермоқда Газета.ру.

Уни бир кун ичида 5 мингдан зиёд киши имзолаган. Петиция расман кўриб чиқилиши учун 90 кун ичида 25 минг имзо йиғиши керак. 

«Халқ хизматкори» ўз халқи олдида маънавий масъулиятни ҳис этмайдиган даражадаги кечириб бўлмас вазият юзага келди», дейилади петиция матнида.

Бироз илгари Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг «Халқ хизматкори» партияси ўзига хос миллий фазилатларга нисбатан либерал ёндашувни ўз мафкуравий ғояси деб элон қилганди. 

7 073
ЎзА