ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:17 Чоп этиш версияси

Владимир Зеленский Пётр Порошенконинг фармонларини бекор қилди

Владимир Зеленский Пётр Порошенконинг фармонларини бекор қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский собиқ Президент Пётр Порошенконинг Олий судлов кенгашининг икки нафар аъзосини тайинлашга оид фармонларини бекор қилди.

Давлат раҳбарининг расмий сайтидаги маълумотга кўра, Зеленский мазкур тайинловлар танлов асосида бўлишига қарор қилган. Маълумот учун, Олий судлов кенгаши 2016 йилда ташкил қилинган бўлиб, кенгашга судьяларни тайинлаш, вазифасидан озод қилиш ва бошқа ишга ўтказиш ваколати берилган.

ЎзА
2 483