ЎзА Ўзбек

10.07.2019 16:12 Чоп этиш версияси

Virgin Galactic компанияси суборбитал туризмни ривожлантирмоқчи

Virgin Galactic компанияси суборбитал туризмни ривожлантирмоқчи

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси бир йилдан кейин коинотга туристик парвозларни бошлайди. Бу ғояни амалга оширмоқчи бўлганлар аввало, компания акцияларини фонд биржаларига жойлаштиришга ёрдам беришлари керак, шу тариқа парвозларни молиялаштириш учун зарур капитал тўпланади.

Компания бошқарувчиси Хамат Палихапитининг сўзларига кўра, туризмнинг бу кўриниши биринчи йилдаёқ даромад келтиради. Айни дамда суборбитал самолётдаги битта жой 250 минг АҚШ доллари туради, парвоз вақти эса икки соатдан кўпроқ.

Парвознинг нархи қиммат бўлишига қарамай парвозда иштирок этиш истагини билдирганлар сони 2500 кишидан ошиб кетди. Мана шунинг ўзиёқ космик туризми даромад келтиришига шубҳа қолдирмайди.

Йил бошида Virgin Galactic суборбитал баландликка иккита синов парвозини муваффақиятли амалга оширган эди.

ЎзА
943