ЎзА Ўзбек

11.06.2019 09:50 Чоп этиш версияси

Ҳукумат гуруҳи инсон ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан ҳисобот беради

Ҳукумат гуруҳи инсон ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан ҳисобот беради

Тожикистон ҳукумат гуруҳи БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги сессиясига тайёргарлик кўрмоқда. Сессияда мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ вазият юзасидан ҳисобот беради.

БМТ қўмитаси сессиясининг иши 1 июль куни Женевада бошланади. Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва Фуқаро ҳамда сиёсий ҳуқуқлар халқаро пакти бўйича ҳисобот билан чиқиши керак.

Тожикистон делегациясининг чиқиши 2-3 июлга режалаштирилган. Таркибига Адлия вазирлиги, прокуратура ва бошқа тузилмалар вакиллари киритилган расмий делегация БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига 36 саҳифалик ҳисобот тақдим қилади.

ЎзА
1 413