ЎзА Ўзбек

15.05.2019 15:21 Чоп этиш версияси

Украина Россия товарларига махсус божлар жорий қилди

Украина Россия товарларига махсус божлар жорий қилди

Украина Россиядан импорт қилинадиган товарларга махсус божлар киритди. 

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Украина Бош вазири Владимир Гройсман маълум қилган. 

“ Биз Россия товарларига махсус божлар жорий қилдик” деган, Владимир Гройсман ҳукумат мажлисида. 

Маълумот ўрнида, Украина ҳукумати 10 апрелда қабул қилган ҳужжатга кўра, мамлакат божхона ҳудудига олиб кириш тақиқланган Россия Федерацияси товарлари рўйхатига консервалаш учун банкалар, ичимлик ва бошқа маҳсулотларга мўлжалланган шиша идишлар, формалин, карбамид-формальдегид концентрати, оғир юк вагонлари пружиналари, коммутация электр аппаратлари кабилар киритилган. Ўз навбатида Россия ҳам жавоб чоралари қабул қилган бўлиб, уларга кўра, Украинадан машинасозлик маҳсулотларининг алоҳида турлари, енгил саноат ва металлни қайта ишлаш маҳсулотлари, қувурлар, қоғоз ва картонлар, кийим-кечак ва пойабзаллар импорт қилиш тақиқланади. 

ЎзА
1 185