Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 12:19 Чоп этиш версияси

Туркманистонда бензин нархи бир ярим бараварга кўтарилди

Туркманистонда бензин нархи бир ярим бараварга кўтарилди Энди 95-бензиннинг бир литри 1,5 манат, 92-бензиннинг бир литри 1,35 манат этиб белгиланди. (Ўзбекистон Марказий банки томонидан 2018 йил 1 февраль учун ўрнатилган валюта курсига кўра, 1 туркман манати – 2342,63 сўм)

Гарчи бензин нархи 50 фоизга кўтарилган бўлса ҳам Туркманистонда бу кўрсаткич ҳануз МДҲ давлатлари ўртасида энг паст баҳо бўлиб қолмоқда.

Туркманистон узоқ йиллар давомида “бензинли жаннат” ҳисобланарди – мамлакатдаги ёқилғи нархи дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири эди. Мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзов даврида бензиннинг баҳоси бир литр учун атиги 2 цент этиб белгиланган эди.

2007 йилдан мамлакатни бошқарган президент Гурбангули Бердимуҳаммедов 2008 йилда туркманистонлик автомобиль ҳайдовчилар учун бензиннинг бепул лимитини жорий этган. Мамлакатда бензин нархи пастлиги билан бир қаторда автомобиль эгалари ойига 120 литр бензин бепул олган. Бепул бензин даври 6 йил давом этган ва 2014 йили бекор қилинган.

ЎзА
12 218