ЎзА Ўзбек

05.09.2018 16:34 Чоп этиш версияси

Туркия жамғармаси Қирғизистонда таълим муасасасини очиши мумкин

Туркия жамғармаси Қирғизистонда таълим муасасасини очиши мумкин Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги Туркиянинг “Маариф” жамғармаси билан имзолаган ўзаро англашув Меморандумига кўра Қирғизистонда жамғарманинг таълим муасасасини очиш кўзда тутилади.

Таъкидланишича, «Маариф» жамғармасининг мактаби Қирғизистоннинг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига асосан фаолият юритади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида ягона давлат таълим стандартлари амал қилади. Қирғизистонда Туркияга тегишли бир қатор таълим, маданий ва хайрия ташкилотлари фаолият юритади. Шундан энг йириги – «Себат» халқаро таълим муассасалар тармоғи 2017 йилда маҳаллий ташкилот сифатида қайта рўйхатдан ўтди ва янги – «Сапат» номини олди. Анқара Бишкекдан «Сапат» (собиқ «Себат») тармоғини ёпишни ва унинг барча мол-мулкини Туркиянинг «Маариф» жамғармасига топширишни талаб қилган эди.

Туркия расмийлари «Себат»нинг Шимолий Африка мамлакатларидаги мактабларини ёпишга, унинг ўрнига «Маариф» жамғармасининг мактабларини очишга муваффақ бўлди. Бу каби натижаларга Анқара Озарбойжон ва Туркманистонда ҳам эришди.

Қозоғистонда эса мактаблар тармоғининг номи ўзгартирилди, шу билан бирга, уларнинг фаолияти давом этирилди.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА
3 529