Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.01.2018 17:56 Чоп этиш версияси

Туринда портлаш. Тўрт киши жабрланди

Туриннинг чекка туманида қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида тўрт киши жабрланди, дея хабар бермоқда ТАСС ANSA агентлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, яраланганларнинг икки нафари марокашлик - 17 ёшли йигит ва 45 ёшли аёл, қолган иккиси 61 ва 83 ёшли итальян. Портлаш кучи тўртта машинани шикастлаган.

Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар ушбу кўчадан яна 12 та портловчи қурилма топган. Суриштирув ишлари бошланган.

ЎзА
5 480