ЎзА Ўзбек

11.06.2019 11:12 Чоп этиш версияси

Трамп таҳдид қилди: Си Цзиньпин G20 саммитига келмаса, Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар жорий қилинади

Трамп таҳдид қилди: Си Цзиньпин G20 саммитига келмаса, Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар жорий қилинади

ХХР Раиси Си Цзиньпин 28-29 июнь кунлари Япониянинг Осака оролида бўлиб ўтажак G20 саммитига келмаса, АҚШ ҳукумати Хитой маҳсулотларига зудлик билан қўшимча бож жорий қилади. 

Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. 

“Ҳа, бу амалга ошади”, деган Трамп журналистларнинг шу ҳақдаги саволига жавобан. 

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой АҚШ билан савдо битимини имзолашга мажбур. “Ҳозирда Хитой бож тўлашни истамаётган компаниялар уни тарк этиб, бошқа давлатлар, хусусан бизнинг мамлакатга чиқиб кетаётгани туфайли мутлақ бўшаб қолган”, деган Трамп. 

АҚШ Президенти ўз интервьюсида “Huawei” компанияси ҳақида ҳам фикр билдирган. У мазкур компанияни мамлакат хавфсизлигига таҳдид деб билади. 

ЎзА
2 411