Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.03.2018 18:26 Чоп этиш версияси

Тожикистон парламенти “тарихий ҳужжат”ни ратификация қилди

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19-март куни “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битимни ратификация қилди, унга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари виза расмийлаштирмасдан қўшни мамлакат ҳудудида 30 кунгача бўлишлари мумкин.

Келишувни парламентга ТР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Низомиддин Зоҳиди тақдим қилди. Парламент депутати Аҳмаджон Собиров Келишувни «тарихий ҳужжат» дея баҳолади.

Бундан аввал парламент қуйи палатаси матбуот хизмати “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим фуқароларнинг ҳар икки мамлакат ҳудудларида вақтинча бўлишларини, визасиз ва ташкилотларнинг хизмат сафарлари билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришини айтган эди.

Икки мамлакат фуқороларининг қўшни давлат ҳудудларида 30 кун муддатда бўлишига рухсат берувчи “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида 9-март куни имзоланган эди.

ЎзА
7 887