ЎзА Ўзбек

11.06.2019 12:01 Чоп этиш версияси

Тибор Наги Суданга бориб, ихтилофдаги томонларни ўзаро муросага чақиради

Тибор Наги Суданга бориб, ихтилофдаги томонларни ўзаро муросага чақиради

АҚШнинг Африка масалалари бўйича етакчи дипломати Тибор Наги шу ҳафтада Суданга бориб, ихтилофдаги томонлар – вақтинча ҳукумат ва унга қарши намойишга чиқаётганларни ўзаро муросага чақиради. РИА Новости бу ҳақда хабар берган.

“Суданда у озодлик ҳаракати вакиллари ва ўтиш давридаги ҳарбий ҳукумат аъзолари билан учрашади”, дейилади маълумотда. Шунингдек, Наги Африка иттифоқи вакиллари билан учрашиб, Судандаги вазиятни муҳокама қилади.

ЎзА
1 306