ЎзА Ўзбек

09.06.2019 15:51 Чоп этиш версияси

Теҳронда 547 та ресторан ислом қоидаларини бузганлик учун ёпилди

Теҳронда 547 та ресторан ислом қоидаларини бузганлик учун ёпилди

Эрон полицияси ноқонуний мусиқа қўйилганидан тортиб муштлашувгача бўлган ҳолатлар қайд этилган ресторан ва кафеларни ёпди, бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Шанба куни пойтахт полицияси раҳбари Хусайн Рахими Теҳронда ислом қоидаларига амал қилмаган 547 та ресторан ёпилганини маълeм қилган.

Қоидабузар ресторан ва кафе эгалари қаршилик кўрсатишган ва амалиёт давомида 11 киши ҳибсга олинган.

Fars newsнинг хабар беришича, амалиёт ўтган 10 кун давомида амалга оширилган.

Теҳрон шаҳар суди раҳбари ҳам фуқаролардан жамоат жойларда “ахлоқсиз ҳаракатлар” кузатилса, бу ҳақда тегишли жойларга хабар беришни сўраган. “Фуқаролар “Исломга тўғри келмайдиган турли рақслар асосида ўтказиладиган базм кечалар” ёки ижтимоий тармоқларда “ахлоқсиз материалларни” қўйиш каби хатти-ҳаракатлар тўғрисида хабар беришлари мумкин”, дейилган полиция баёнотида.

ЎзА
6 657