Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2018 10:04 Чоп этиш версияси

Сурия яна ракета ҳужумига учради

Сурия яна ракета ҳужумига учради Сурия оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, мамлакатнинг Хомс ҳудудидаги ҳаво мудофаа тизими четдан йўлланган ракеталарни уриб туширган.

Хомсдаги Шайрат авиабазаси мўлжалини олган ракеталар сони тўққизта бўлган. Ҳаво ҳужуми оқибатида қурбонлар йўқ, вайронагарчилик бўлмаган.

РИА Новостининг Сурия армиясидаги манбаси ҳам Шайратга бўлган ракеталар ҳужумини тасдиқлаган.

Ал-Масдар ахборот порталининг қайд этишича Шайратга йўлланган ракеталар Исроил томонидан учирилган бўлиб, Сурия армияси ҳужумни ҳавонинг ўзида бартараф этган.

Ал-Масдарнинг яна бир маълумотига кўра Дамашқ шимолидаги Думейр аэродромига ҳам ракета ҳужуми уюштирилган.


Эслатиб ўтамиз, шанба куни АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурияга ҳаво ҳужумини амалга оширган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 771