Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 20:33 Чоп этиш версияси

Столтенберг: НАТО расмийларнинг илтимосига кўра Ироқда қолади

НАТО Ироқда расмий Бағдоднинг сўровига биноан қолади ва мамлакат ҳарбий кучларига кўмак бериб боради.

Al Sumaria телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда шимолий алянснинг бош котиби Йенс Столтенберг араб мамлакатлари бўйлаб сафари давомида маълум қилган.
Бош котиб Ироқ парламентининг “Ислом давлати” террорчи гуруҳи тўлиқ енгилганидан кейин хорижий ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудида фаолият олиб боришига аниқ муддат белгилаш талабидан бир неча кун ўтиб баёнот берди.

— Ироқнинг хоҳишига биноан биз бу ердамиз, – деди Столтенберг. —Бизга бош вазир Ҳайдар ал-Абади бу ҳақда ёзма мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, НАТО республикада “жуда узоқ қолмайди” ва террор гуруҳларини қайта жонланишини олдини олиш мақсадида Ироқ қуролли кучларини тайёрлашда давом этади.

Столтенбергнинг аниқлик киритишича, қўллаб қувватлаш лойиҳаларида иштирок этаётган НАТО мамлакатлари маҳаллий ҳарбийларни миналардан тозалаш ва ҳарбий-дала хирургияси йўналишида қайта тайёргарликдан ўтказишга эътибор қаратади.

8 424