Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2018 10:35 Чоп этиш версияси

Сирлигича қолаётган сирлар

Дунёнинг етти мўъжизасидан бири дея эътироф этилган Миср эҳромларини кўришни, томоша қилишни истамаган киши бўлмаса керак. Қадимги мисрликлар эҳромларни осмонга чиқиш учун нарвон вазифасини ўтайди, дея ишонишар эди. Чунки эҳромларни ўзини “хaлоскор” деб танитган фиръавнлар қурдирган.

Тўртинчи сулоланинг иккинчи фиръавнига тегишли Ҳеопс эҳроми вазни 2515000 м3 бўлиб, баландлиги 147 метрдир. Бу эҳромнинг қурилиши 20 йил давом этиб, 100 минг нафар ишчи ёлланган. Энг енгил тош 20, баъзилари эса 30 тонна бўлган бундай харсанглар қандай устма-уст қўйилгани, тепаликка нима билан олиб чиқилгани ва бу иншоот қай тарзда бунёд этилгани ҳануз жумбоқлигича қолмоқда

Лекин бир нарса аниқки, ёлланган 10 минглаб ишчилар кучидан бу ишларни бажаришда шафқатсизларча фойдаланган фиръавнлар ўзини тангри, дея даъво қилган.

Айрим эҳромлар ичида кузатиладиган ҳолатлар чиндан-да ажабланарли. Эҳром ичига қуёш нури ёки шуъла тушмайди. Лекин унинг ичига қўйилган сут қатиққа, сувнинг лосьонга айланиши, лезвияларнинг ўз-ўзидан ўткир бўлиб қолиши – жумбоқ.

Фиръавн қабрига бир йилда икки марта (туғилган ва тахтга ўтирган кунлар) қуёш нури тушиши, эҳромлар ичида радиацион нурлар бўлмаса-да, алоқа воситалари ишламаслиги каби сиру синоатлар бу ерга сайёҳларнинг қадами узилмаслигини таъминлайди.

Толибжон Низомов, журналист
8 742