Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 17:38 Чоп этиш версияси

Шарқий Қозоғистон: дарё сатҳи кўтарилиши оқибатида қишлоқлар ташқи дунёдан узилиб қолди

Шарқий Қозоғистон: дарё сатҳи кўтарилиши оқибатида қишлоқлар ташқи дунёдан узилиб қолди Тўхтовсиз ёмғир ёғиши оқибатида дарёда сувининг сатҳи кўтарилиб, Шарқий Қозоғистондаги Курчум ва Топтерек аҳоли пунктларини боғлаб турган кўприк сув остида қолди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дейилади Kazinform хабарида.

Руслан Иманкуловнинг қайд этишича, икки қишлоқни боғловчи йўл ва кўприк сув остида қолган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу йўналишдаги йўллар тўсиб қўйилган.

20180312164110.jpg

Топереккача бўлган масофа 4 километрни ташкил қилади. Курчум тумани мутасаддилари ва маҳаллий полиция бўлинмалари ходимларидан иборат тезкор қутқарув гуруҳи ташқи дунёдан узилиб қолган аҳолига қайиқларда зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда. Аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги вақтга қадар 10 нафар фуқарони хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўлинган.

Табиий офат юз берган ҳудудларда туну кун навбатчилик жорий қилинган.

Улуғбек Шоназаров тайёрлади. ЎзА
8 079