Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 16:34 Чоп этиш версияси

Шарқий Гутага инсонпарварлик юклари ортилган автокарвон етиб борди

Шарқий Гутага инсонпарварлик юклари ортилган автокарвон етиб борди Евроньюснинг хабар беришича, 5 март куни юклар Сурия ҳукумат армиясининг қамалдаги ҳудуд яқинидаги сўнгги блок постидан ўтган. БМТ ҳодимлари гуманитар юкни керакли жойгача олиб бориш ва тарқатишга бир неча соат кераклигини ва кечгача Шарқий Гутани тарк этишнинг иложи бўлмаслигини қайд этишган.

Сал аввалроқ, БМТ томонидан Шарқий Гутада Сурия ҳукумат кучлари ҳарбий амалиётни бошлагандан кейин қанча одам ҳалок бўлгани ва жароҳатланганлар сонига оид хисоботини эълон қилганди. Унга кўра, жорий йил 18 февралда бошланган жанговар ҳаракатлар оқибатида 600 га яқин киши қурбон бўлган, 2 минг киши эса яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Суриядаги инқироз бўйича гуманитар ёрдами координатори Панос Моумцис оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.

Нозима Тошпўлатова, ЎзА
9 462