ЎзА Ўзбек

10.06.2019 14:50 Чоп этиш версияси

ШҲТ Бош котиби: Қозоғистонда Президент сайлови халқаро стандартлар даражасида ўтди

ШҲТ Бош котиби: Қозоғистонда Президент сайлови халқаро стандартлар даражасида ўтди

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов Қозоғистонда Президент сайлови халқаро стандартлар даражасида бўлиб ўтганини айтди.

Қозоғистон Республикасида 2019 йил 9 июнь куни муддатидан олдин бўлиб ўтган сайловда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) миссияси кузатувчи сифатида иштирок этди. Мазкур миссия Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан шакллантирилган.

Сайлов якунлари бўйича ШҲТ миссияси махсус брифинг ташкил қилди.

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов брифингда ШҲТ президент, парламент сайловлари, референдумларни кузатиб боришини, 2014 йилдан бери шу мақсадда 47 миссия шакллантирилганини қайд эди. Ушбу миссияларнинг 10 таси бевосита Қозоғистонга йўлланган.

Қозоғистондаги сайлов жараёнини кузатиш учун 25 кишидан иборат ШҲТ миссияси жорий йил апрель ойидан бери сайлов жараёнларини кузатиш ва ўрганиб боришга киришган. Шу мақсадда кузатувчиларнинг махсус Концепцияси тасдиқланган.

ШҲТ миссияси Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри ҳамда Олмаота, Чимкент, Туркистон, Атирау, Қарағанда шаҳарлари ва бир неча вилаятларида фаолият олиб борди.

Миссия фикрига кўра, Қозоғистонда Президент сайлови халқаро стандартлар даражасида бўлиб ўтди.

Қозоғистон халқи ўз азму қарорини эркин овоз бериш орқали билдирди.

Норгул АБДУРАИМОВА,
ЎзА махсус мухбири
Нурсултон шаҳри

ЎзА
1 879