ЎзА Ўзбек

07.02.2019 10:10 Чоп этиш версияси

Саудиялик аёлларга ИИВ тасарруфидаги билим юртларида таълим олишга рухсат берилди

Саудиялик аёлларга ИИВ тасарруфидаги билим юртларида таълим олишга рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларга мамлакат ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги нуфузли билим юртларида таълим олишга рухсат берилди. Бу ҳақда The National газетаси хабар берган.

25 дан 35 ёшгача бўлган аёллар мазкур билим юртларига суҳбат ва ёзма тест асосида қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда саудиялик аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишга рухсат берилганди.​​

ЎзА
3 122