Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 11:15 Чоп этиш версияси

Россияда энг кам ҳақ тўланадиган иш номи эълон қилинди

Россияда энг кам ҳақ тўланадиган иш номи эълон қилинди
Россияда энг паст иш ҳақи кийим ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассисларга тўланади. Бу ҳақда Давлат статистикаси федерал хизмати маълумотларига таяниб РТ хабар бермоқда.
Март ойида уларнинг ўртача иш ҳақи 18 679 рублни (2382880,03 сўм) ташкил қилган бўлиб, бир йил олдин уларнинг даромади 19 490 рубл эди. Бу ҳозиргига қараганда тўрт фоизга кўп деганидир.

Тери ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ходимларнинг иш ҳақи 21 935 рублни, мебель ишлаб чиқариш учун жалб қилинганларники эса 21 566 рублни ташкил этган.

Сал аввалроқ Росстат энг юқори ҳақ тўланадиган мутахассисликлар учлигини эълон қилганди: 
- нефть ва табиий газ бурғулашда иштирок этувчи ишчилар - 127,431 рубл;
- тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш- 115 367 рубл;
- нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ишчилар- 114,264 рубл.

1 майдан бошлаб энг кам иш ҳақи кўтарилди ва 11.163 рублга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 29 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан белгилаган қийматига биноан 1 Россия рубли 127,57 сўмни ташкил этади.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
6 044