ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Россия–Туркия: ўзаро ҳисоб-китоблар икки давлат миллий валютасида амалга оширилади

Россия–Туркия: ўзаро ҳисоб-китоблар икки давлат миллий валютасида амалга оширилади

Москва ва Анқара ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш бўйича келишувни имзолади.

“ТАСС“ хабарига кўра, Россия молия вазирлиги расмий сайти маълумотида мазкур келишув мамлакат молия вазири Антон Силуанов ва Туркия ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак томонидан имзолангани айтилган.

Таъкидланишича, ҳужжат банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга, икки давлат муносабатларидаги изчилликни таъминлашга хизмат қилади.

2 214
ЎзА