ЎзА Ўзбек

23.03.2019 Чоп этиш версияси

Путиннинг Бишкекка ташрифи арафасида Россия қирғизистонликлар учун миграция амнистиясини жорий қилди

Путиннинг Бишкекка ташрифи арафасида Россия қирғизистонликлар учун миграция амнистиясини жорий қилди

Россия Президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Россия томони Қирғизистон фуқаролари учун “миграция амнистияси”ни ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.

“Миграция амнистияси” миграция қонунларини бузган ҳолда Россияда бўлган қирғизистонликларнинг 2019 йил 22 апрелига қадар бирор бир тўсиқларсиз Россиядан чиқиб кетиши ва мамлакат ҳудудларига яна (ҳар қандай муддатда) қайтиб киришларига имконият беради, бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Бу ҳақдаги маълумотни 21 март куни қирғиз томонига ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди. Қирғизистон элчихонаси қирғизистонликларни мазкур “амнистиядан” фойдаланиб қолишга чақирди.

Қирғизистон давлат миграция хизматининг хабар қилишича, бугунги кунда Қирғизистоннинг 710 мингдан ортиқ фуқароси меҳнат миграциясида юрибди. Шундан 640 мингдан ортиғи Россия Федерациясида.

Россия Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи 2019 йилнинг 28 март кунига белгиланган.

2 957
ЎзА