Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 11:22 Чоп этиш версияси

Пулицер мукофотининг 2018 йилги ғолиблари эълон қилинади

Пулицер мукофотининг 2018 йилги ғолиблари эълон қилинади
Бугун Нью-Йоркда, журналистика ва адабиётдаги ютуқлар учун бериладиган Пулицер мукофотининг 2018 йилги ғолиблари эълон қилинади.

Мукофот қоидаларига мувофиқ 15 минг доллар маблағга эга бўладиган номзодларнинг номлари, танлов натижалари эълон қилинмагунча айтилмайди. Танлов ғолиби директорлар кенгашининг овозлари ҳисобига аниқланади. У журналист, ёзувчи, университет профессорлари кабилардан иборат 17 кишилик таркибга эга.

Мукофот Америка журналисти Жозеф Пулицер шарафига таъсис этилган. Биринчи мукофот 1917 йилда берилган. Адабий йўналишда фақат АҚШ фуқаролари даъво қилишлари мумкин. Журналистикада эса фуқаролик муҳим эмас, аммо мақола Америка матбуотида нашр этилиши керак, дея хабар беради РИА Новости.

Ўтган йилнинг апрелида "Пулицер" мукофотини New York Times газетаси ходимлари олган эди.

3 910