ЎзА Ўзбек

11.06.2019 09:13 Чоп этиш версияси

Президент шарафига шаҳарча қурилади

Президент шарафига шаҳарча қурилади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ етакчиси Дональд Трамп шарафига бунёд этилувчи шаҳарча қурилишига оид дастурни ишга туширди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар беради.

Таъкидланишича, Нетаньяҳу АҚШнинг Голан тепаликлари Исроилга қарашли эканини тан олганига шу тариқа миннатдорлик билдиради. Апрель ойида у Трамп-сити қуриб, ёш оилаларга уй-жой беришга ваъда қилганди. 

Ҳозирда 150 киши бу жойга кўчиб ўтиш истагини билдирган.

ЎзА
1 717