Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.01.2018 17:02 Чоп этиш версияси

Қишки Олимпия ўйинлари хакерлар нишонига айланди

Антивирус дастурий таъминотини ишлаб чиқарувчи McAfee компанияси яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинлари билан боғлиқ равишда хакерлар ҳужуми сонининг ортиши ҳақида огоҳлантирмоқда, дейилади Анадолу хабарида.

McAfee 2018 йилнинг февраль ойида Пхенчханда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари сабаб махфий маълумотлар бўйича хакерлар томонидан юзага келиши мумкин бўлган ҳужум ҳақида маълум қилди.

Тўрт йилнинг муҳим спорт ўйинларини ўтказишга масъул ташкилот сайтларига вирус билан зарарланган хабарларнинг юборилган, дейилади манба хабарида.

Компания зарарли хабарлар жўнатувчисини ҳозирча аниқлай олганича йўқ. 

ЎзА
7 417