Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.12.2017 10:40 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда тез тиббий ёрдам машиналари ёрқин рангга бўялади

Қозоғистонда тез тиббий ёрдам машиналари лимон рангида бўялади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълумотига таяниб, Tengrinews.kz хабар тарқатди.

“2018 йилдан эътиборан мамлакатдаги барча тез тиббий ёрдам машиналари Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига мувофиқ ягона стандарт бўйича унификация қилинади. Тез тиббий ёрдами хизматининг ҳамма транспорти лимон рангига бўялади”, деган вазирликдаги манба.

Вазирлик маълумотларига кўра, тез тиббий ёрдам хизмати бўйича халқаро тажриба ўрганилганда ёрқин тусли шошилинч хизмат транспортлари ҳаракат давомида кўзга тез ташланиши аниқланган. Бу эса, табиийки, уларнинг тез ва хавфсиз ҳаракатланишида қулайлик яратади.

ЎзА
7 211