ЎзА Ўзбек

09.06.2019 18:50 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Президенти сайлови: Қарийб 12 миллион киши овоз берди

Қозоғистон Президенти сайлови: Қарийб 12 миллион киши овоз берди

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида сайлов жараёни қандай кетаётгани ҳақида брифинглар ташкил этилмоқда.

Нурсултон шаҳри вақти билан 18.00 да ташкил этилган брифингда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Бакит Мелдешов сайлов қандай кетаётгани ҳақида ахборот берди.

Б.Мелдешовнинг қайд этишича, бугун эрта тонгдан бошланган муҳим сиёсий тадбирда овоз бериш ешидаги, яъни 18 ёш ва ундан катталар фаол иштирок этмоқда.

18.00. га қадар сайловчиларнинг 72,9 фоизи, яъни 11 миллион 947 минг 995 нафар фуқаро овоз берган.
Сайловда овоз бериш давом этмоқда. 
Сайлов участкалари Нурсултон вақти билан 20.00.га қадар овоз бериш учун очиқ бўлади. 


Нурсултон шаҳридан Н. Абдураимова, ЎзА
6 509